Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэл ГФРнинг Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш учун РФ ва Украина ўртасида тинчликни ўрнатишга ёрдам бериш кераклиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда RT телеканали хабар бермоқда.

«Биз тинч мамлакатмиз, биз дунёнинг бошқа ҳудудларида ҳам тинчлик ҳукмронлик қилиши, бугун қанчалик мураккаб бўлмасин, Россия ва Украина муносабатлари яхшиланиши учун ёрдам беришни хоҳлаймиз. Биз Минск жараёни ёрдамида Россиядан санкцияларни бекор қилиш учун тинчлик ўрнатилишини хоҳлаймиз», — деган Габриэл.

Германия ТИВ раҳбарининг қайд этишича, Россия ва Германия каби мамлакатлар бошқа давлатлар ҳам иқтисодий жиҳатдан яхшироқ бўлиши учун қайғуриши керак. 

«Иқтисодий жиҳатдан янада яхшироқ бўлиши, тинчлик ҳукм суриши, можароларнинг олдини олишимиз учун немислар сифатида, биз биламизки, бизга руслар керак, русларга биз керакмиз. Биз қўшнилармиз — Европа ва Россия. Қўшнилар дўст бўлиб қолади», — деб қўшимча қилган Габриэл.