Глобал исиш ва у билан боғлиқ сув сатҳи кўтарилиши туфайли Микронезиядаги 8 та орол Тинч океани тубига ғарқ бўлгани аниқланди. Дунёнинг турли бурчакларидан бўлган олимларнинг таъкидлашича, ушбу ҳодиса бир неча йил давомида содир бўлган.

Дунё океанининг сатҳи ҳар йил ўртача 3 миллиметрга кўтарилади. Тинч океанида турли табиий омиллар туфайли бу кўрсаткич йилига 12 мм га етиши мумкин. 2016 йилда бир гуруҳ олимлар тадқиқот ўтказишиб, Тинч океанида 5 та орол йўқ бўлиб кетганини аниқлашган. Уларнинг барчаси 20-аср ўрталарида мавжуд бўлган, бироқ вақти келиб сув остида қолган.

Олимлар ўтказган янги тадқиқот Тинч океанида майдони 100 квадрат метрга эга камида яна 8 та орол 2007 йилдан 2014 йилгача давр ичида сув остига чўкканини кўрсатган. Мутахассислар буни маҳаллий аҳоли билан суҳбатлар ва сунъий йўлдошлардан олинган суратларнинг қиёсий таҳлили асосида аниқлашган.