Хитойлик мутахассислар Шимолий Корея водород бомбасини ўтказган жой деб тахмин қилинаётган ҳудудларда радиация даражаси ошганини қайд қилишди. Хавфли зарралар Чанбай-Корейс мухтор уездида аниқланган. Радиоактив даражанинг ошиши 3 сентябрдан 5 сентябргача юз берган, максимал даражага эса 6 сентябрда етган.

Шимолий Корея ўтказган водород бомбаси синови вақтида радиация фони 108,6 наногрейни ташкил қилган. Максимал қиймат эса портлашдан ғарб томонда қайд қилинган. Бу ерда радиация миқдори 110,7 наногрейдан 112,5 наногрейгача кўтарилган. 

Шу билан бирга мутахассисларнинг таъкидлашича, водород бомбаси синови ва радиация ошиши ўртасида боғлиқлик борлиги ҳақида хулоса чиқаришга ҳали эрта. Радиация фонининг 20 наногрей атрофида ўзгариши табиий сабабларга кўра ҳам юз бериши мумкин.