Юқоричирчиқ туманида яшовчи, нафақаҳўр, 1950 йилда туғилган Г.Н. фирибгарлик йўли билан, Юқоричирчиқ туманида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1976 йилда туғилган М.А.нинг ишончини суиистеъмол қилиб, «Корея давлатига ишлаш учун юбораман» – деб алдаб, ундан 1.000 АҚШ долларини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган. 

Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, терговни ИИБ олиб бормокда.