Ҳиндистонда бир ойлик чақалоқнинг 7 та тиши олиб ташланди. Ушбу ноодатий операция Гужорат штатида амалга оширилди, деб хабар бермоқда BBC.

Маълум қилинишича, чақалоқнинг тишлари у туғилгандан бир неча кун кейин аниқланган. Педиатр болани кўрикдан ўтказгач, уни тиш жарроҳига жўнатган. Жарроҳ бола оғзида тўлақонли тишлар борлигини, бироқ улар мустаҳкам бўлмагани учун чиқиб кетиши мумкинлиги сабабли уларни олиб ташлашни буюрган. Агар бундай қилинмаса, боланинг чиқиб кетган тишлари унинг томоғига тиқилиб қолиши мумкин эди. 

ОАВнинг маълум қилишича, операция икки босқичда ўтган ва муваффақиятли якунланган. Шифокорлар дастлаб 4 та, кейин эса қолган 3 та тишни олиб ташлашган. Ҳозирда болакайнинг аҳволи яхши. Бироқ шифокорлар боланинг тишлари олиб ташланиши келгусида унинг тишлари ривожланишига қандай таъсир қилиши мумкинлиги номаълумлигини айтишган.