Франция чемпионатининг 5-турдан ўрин олган марказий учрашувда «Ницца» «Монако»ни қабул қилди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан олдинга ташланган мезбонлар Балотеллининг пенальтидан, Плеанинг ўйиндан киритган голлари эвазига биринчи бўлимни 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлашган бўлса, иккинчи бўлимда Балотеллининг яна бир голига Ганаго шериклик қилди. Натижада якуний ҳисоб — 4:0.

Қизиқ томони, 2016 йилнинг сентябрида, яъни бундан роппа-роса бир йил олдин айнан шу икки жамоа ўртасидаги учрашувда 4:0 ҳисоби қайд этилган ва ўшанда ҳам Марио Балотелли дублга эришганди.

Франция чемпионати, 5-тур

Ницца – Монако 4:0 (2:0)

Голлар: Балотелли (6, пенальти, 60), Плеа (18), Ганаго (85).
Ницца: Кардиналь, Марлон, Жалле, Суке, Ле Маршан, Козьелло (Менди, 85), Сери, Ле-Мелу, Сент-Максимен (Вальтер, 79), Балотелли (Ганаго, 74), Плеа.
Монако: Субашич, Глик, Жорже, Жемерсон, Сидибе, Моутинью, Фабиньо, Лемар (Геззаль, 46), Лопеш (Каррильо, 46), Диакаби, Фалькао (Йоветич, 69).
Огоҳлантиришлар: Сидибе (5), Жалле (11), Жорже (14), Балотелли (69).