Шу кунларда АҚШнинг Атлантика океани соҳилларида жойлашган қатор штатларига навбатдаги даҳшатли Ирма тўфони таҳдид солмоқда. Икки ҳафта аввал Техаснинг Ҳьюстон шаҳри Ҳарви довулидан зиён кўрди. У етказган талофат сўнгги ярим асрдаги энг йириги бўлгани хабар қилинди. 

Атиги 4 кун ичида шаҳарнинг айрим туманларига 1,27 метр ёмғир ёғди. 9 киши ҳалок бўлиб, минглаб инсонлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Айни вақтда Атлантика океанида пайдо бўлган Ирма ундан ҳам хавфлироқ ва даҳшатлироқ экани, унинг оқибатлари Ҳарви етказганидан ҳам жиддийроқ бўлиши тахмин қилинаяпти. 

Шу ўринда қайд этиш керакки, Америка Хитой ва Ҳиндистон сингари табиий офатлар кўплаб юз берадиган минтақа ҳисобланади. Бу уччала мамлакат сув тошқинлари, тўфонлар ва зилзиладан кўп талофат кўради. 

Умуман, 1970 йилдан бери дунёда табиий офатлар сони 4 мартага ошган ва бир йилда ўртача 400 га яқин табиий офат рўй беради. Шу билан бир вақтда БМТ улар оқибатида ҳалок бўлганлар сони камайиб бораётганини таъкидлайди. 50 йиллар аввал табиий офатлардан йилига 200 мингга яқин кишининг ёстиғи қуриган бўлса, сўнгги 10 йилда бу рақам тахминан 10 марта камайди. Қуйидаги жадвалда эса, 1995-2015 йилларда энг кўп табиий офат рўй берган ҳудудлар акс этган.

Манба: UNISDR