Ванна пардаси, спорт пойабзали, болалар ўйинчоқлари ва шу каби бошқа предметларни қўрқмасдан кир ювиш машинасига солиш мумкин. "Лайфхакер" шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди

1. Юмшоқ ўйинчоқлар

Ҳар бир юмшоқ ўйинчоқни алоҳида ювиш қопчасига солиб, одатий меъёрнинг ярмига тенг порошок қўшиб, совуқ сувда ювинг (иссиқ сув ўйинчоқдаги елимни эритиб юбориши мумкин). Шундан сўнг ўйинчоқларни яна бир бор чайиб, қуритинг. 

Фото: OSORIOartist/Depositphotos.com

2. Полтаёқ насадкаси

Микрофибрадан ясалган насадкаларни ювишга қўрқманг: кир ювиш машинасида уларга ҳеч нима қилмайди. Ажралувчи насадкалар айнан уларни олиб ювиш осон бўлиши учун ҳам ажралувчи қилиб ишланган. 

3. Ушлагичлар

Қўлқоплар ва ушлагичларни оддий режимда ошхона сочиқлари билан бирга ювинг. Дарвоқе, қўлқоп-ушлагичлар фақатгина ошхонада асқотмайди: улар ёрдамида иссиқ лампани бураш ёки тиконли буталарни кесиш ҳам мумкин.

4. Бейсболка

Зарурат туғилганда бейсболкага доғ кетказувчи воситадан сепиб, 5 дақиқага қолдиринг. Шундан кейин кир ювиш машинасининг совуқ сувда ювувчи қисқа циклига созланг. Ювиб бўлгач, бейсболка шаклини тўғирлаб, қуритишга қўйинг. 

5. Кроссовкалар

Кроссовкаларнинг боғичларини олиб, уларни ювиш қопчасига солинг, шунда улар аралашиб кетмайди. Энди кроссовканинг таглигини олиб, уни машинага солиш мумкин. Машинада кир айланиши жараёнида ёқимсиз товушлар чиқмаслиги учун улар билан бирга бир неча сочиқ солиш тавсия этилади. Одатий меъёрдаги кир ювиш кукунидан қўшинг, ёқимсиз ҳиддан халос бўлиш учун эса - бироз уксус қўшиш мумкин. Совуқ сувда ювувчи эҳтиёткор режимни танланг.

Фото: Nick_Thompson/Depositphotos.com

6. Майда ўйинчоқлар

Ювиш қопчасига Lego кубиклари каби майда ўйинчоқлар, ваннада сувда ўйналувчи резина ўйинчоқларни солинг-да, совуқ сувда ювувчи эҳтиёткор режимни ёқинг. 

7. Ёстиқлар

Икки ёстиқни биттада илиқ сувда, эҳтиёткор режимда ювинг. Қўшимча чайиш ва сиқиш режимини ёқишни унутманг. Ёстиқлар момиқ бўлиши учун қуритиш вақтида машинага бир неча махсус резина шарларини солинг.

8. Ванна учун пластик парда

Бундай пардани совуқ сувда, одатий меъёрдаги кир ювиш кукунида, машинага бир неча сочиқ қўшиб ювинг.

9. Рюкзак

Рюкзакнинг чўнтакларидаги ҳамма нарсани олиб ташланг, агар уларда ушоқлар бўлса, чангютгичда тортиб олинг. Шундан сўнг рюкзакни ювиш қопчаси ёки каттароқ матога ўраб, бироз кир ювиш кукуни қўшилган совуқ сувда эҳтиёткор режимда ювинг. Қуритиш учун очиқ ҳавога қўйинг.

Фото: Tatomm/Depositphotos.com

10. Спорт гиламчаси

Гиламча ёрлиғида уни машинада ювиш мумкин эмаслиги кўрсатилган бўлса-да, бунинг ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ. Уни ойда бир марта совунсиз ювинг, ҳатто ўртача ҳароратда, қуритиш режимида қуритсангиз ҳам бўлади.

11. Ванна ва ҳожатхона гиламчаси

Дастлаб гиламчани кўчада яхшилаб қоқиб олинг, сўнгра ванна сочиқлари билан бирга машинага солинг. Эҳтиёткор режимда, совуқ сувда, одатий меъёрнинг ярмига тенг кир ювиш кукунида ювинг. Шуни унутмангки, резина гиламчаларни қуритгичда қуритиш мумкин эмас. 

12. Маҳсулотлар халтаси

Матоли сумкаларни оддий режимда, қайноқ сувда ювиш ва ҳатто қуритгичда қуритиш ҳам мумкин. Буни имкон қадар тез-тез амалга ошириш зарар қилмайди, чунки улар одатда дўкон саватчалари, автомобиль юкхонаси, пол ва ошхона столига қўйилади. 

13. Спорт жиҳозлари

Барча спорт жиҳозларини ҳеч бўлмаганда ойда бир марта ювинг. Барча буюмлар аралашиб кетмаслиги учун уларнинг  липучкаларини тақиб қўйинг, алоҳида қопчаларга солсангиз, ундан-да яхши. Одатий меъёрда қўшиладиган кир ювиш кукунининг ярмини қўшинг ва оддий режимда ювинг. 

Фото: Belchonock/Depositphotos.com

14. Спорт сумкаси

Спорт сумкасида кўплаб кир ва бактериялар йиғилади. Бундай сумкани совуқ сувда, эҳтиёткор режимда ювинг. Ювишдан олдин чўнтакларини яхшилаб текширинг.