9 сентябрь куни Буюк Британиянинг Евроиттифоқ таркибидан чиқишига қаршилик қилувчи минглаб лондонликлар пойтахт кўчаларига чиқишди. Associated Press шу ҳақида хабар берди. 

Ташкилотчилар томонидан "Европа учун халқ марши" номи берилган тадбир иштирокчилари ўз норозиликларини намойиш қилиш учун Лондондаги Трафальгар майдонидан ўтиб, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг Даунинг-стритдаги қароргоҳи яқинида тўпланишди. 

Шундан кейин акция қатнашчилари Праламент майдонига йиғилишади.

Намойишчилар "Brexit'дан чиқилсин" ва "Энг яхши келишувга (ЕИ билан) аллақачон эришиб бўлганмиз" ёзувлари туширилган плакатлар, шу билан бирга Евроиттифоқ байроқларини кўтариб ўтишган.

Мазкур намойиш келаётган душанба куни ҳамжамият палатасида ўтиши керак бўлган овоз бериш жараёнига қарши ўтказилди. Овоз бериш Буюк Британия ҳудудида ЕИ қонунчилигининг амал қилишини бекор қилувчи қонун лойиҳасига тегишли бўлади.