Англия премьер-лигасининг 3-тури  марказий учрашувида «Манчестер Сити» «Ливерпуль»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 24-дақиқасида Серхио Агуэро Де Брюйненинг пасидан кейин ҳисобни очди. 37-дақиқада ливепулликлар етакчиси Садио Мане «Манчестер Сити» дарвозабони Эдерсоннинг юзига оёғи билан зарба бергани учун қизил карточка олди. Ҳакам Эдерсонга тиббий ёрдам кўрсатилгани ва майдондан чиқиб кетгани учун 8 дақиқа қўшиб берганди. Ўша дақиқларнинг олтинчисида Габи Жезус яна ўша Де Брюйненинг тўп узатишини голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда эса манчестерликлар майдонда исталган ишини қилди. Аввалига Жезус Агуэронинг узатмасидан сўнг ҳисобни йирик кўринишга олиб келган бўлса, унинг ўрнига майдонга тушган Лерой Сане ўйиннинг сўнгги қисмида киритган икки голи эвазига «Сити»га ўта йирик ғалабани тақдим этди.

Ушбу ғалабадан кейин «Манчестер Сити» ҳисобидаги очколар сони 10га етди ва жамоа турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. «Ливерпуль» эса 7 очко билан 5-ўринда қолди.

Англия премьер-лигаси, 4-тур

Манчестер Сити – Ливерпуль 5:0 (2:0)
Голлар: Агуэро (24), Габриэл Жезус (45+6, 53), Сане (77, 90+1).
Манчестер Сити: Эдерсон (Браво, 45), Данило, Стоунз, Менди, Отаменди (Мангаля, 71), Фернандиньо, де Брюйне, Сильва, Уокер, Габриэл Жезус (Сане, 57), Агуэро.
Ливерпуль: Миньоле, Матип, Морено, Александер-Арнолд, Клаван, Фирмино (Соланке, 67), Джан, Салах (Окслейд-Чемберлен, 46), Вейналдум (Милнер, 58), Мане, Хендерсон.
Огоҳлантиришлар: Отаменди (6), Александер-Арнолд (19), Фернандиньо (28), Джан (80).
Четлатиш: Мане (37).