Мексика президенти Энрике Пенья Ньето мамлакат қирғоқларида 8 сентябрь куни эрталаб юз берган жуда кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар учун уч кунлик мотам эълон қилди.

«Бугун, эртага ва индин бу ер силкиниши оқибатида ҳалок бўлганлар бўйича миллий мотам бўлади», - дея президентнинг матбуот анжумани вақтида қилинган баёнотидан иқтибос келтиради ТАСС.

Унинг таъкидлашича, сўнгги маълумотларга кўра, воқеа туфайли ҳалок бўлганлар сони 61 кишига етди. Шунингдек, давлат раҳбарининг қўшимча қилишича, мамлакатда 1,1 мингдан ортиқ мактаблар жиддий зарар кўрган.

Аввалроқ Мексикадаги зилзила қурбонлари сони 60 нафарга яқинлашгани хабар қилинганди.