Мексика президенти Энрике Пенья Ньето мамлакатда юз берган кучли зилзила вақтида ҳалок бўлганлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди. У бу ҳақда 8 сентябрда маълум қилган. 

“Бугун, эртага ва индинга зилзила вақтида ҳалок бўлганлар хотирасига уч кунлик мотам бўлади”, деб айтган президент.  

Мексика соҳиллари яқинида юз берган зилзила UTC вақти билан соат 04.49да қайд қилинган. Зилзила кучи 8,2 магнитудани ташкил қилган. Унинг ўчоғи 33 км чуқурликда бўлган. 

Мексика президенти ушбу зилзилани мамлакат тарихида охирги 100 йил ичида юз берган энг кучли зилзила деб атади.

Мексикадаги зилзила қурбонлари сони 60 нафарга яқинлашди