Мексикада юз берган кучли зилзила 58 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Associated Press ахборот агентлигининг Мексика авария-қутқарув хизмати раҳбарига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, энг кўп қурбонлар зилзиладан энг кўп жабр кўрган Оахака штатида қайд қилинган. Бу ерда қурбонлар сони 45 кишини ташкил қилган.

Яна 10 киши Чьяпас штатида, 3 киши Табаскода ҳалок бўлган.

Мексикадаги зилзила 8 сентябрь эрталаб Пихихьяпан шаҳридан жанубга томон 96 км узоқликда юз берган.