Мисрда археологлар гуруҳи қадимий қабрни топишди. У, тахминларга кўра, фиръавнларнинг заргарига тегишли. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Қабр Нилнинг ғарбий қирғоғидаги Луксор туманида топилган, унда заргар, унинг рафиқаси ҳайкали, шунингдек, махсус ниқоб аниқланган. Тахминларга кўра, заргарлик ишлари устаси тахминан 3,5 минг йил аввал яшаган.

Жорий йилнинг апрелида Мисрда қадимий мумиёлар топилгани хабар берилганди.