Шаҳар кунида Россия президенти Владимир Путин Москва марказида янги «Зарядье» паркини очди. У собиқ «Россия» меҳмонхонаси ўрнида бунёд этилган. "Газета.ру" хабарига кўра, Москва расмийлари паркка йилига 10 миллион кишининг ташриф буюришига умид қилишмоқда. 

Яшил кенглик тўрт ландшафт зонага ажратилган: дашт, майсазор, шимолий ландыш, шунингдек турфа хилдаги ўрмон (аралаш, игнабаргли дарахтлар, қирғоқ ўрмони, қайин боғи). Паркда умумий ҳисобда 120 турдаги ўсимлик намойиш қилинган. «Зарядье» парки сўнгги 70 йилда пойтахтнинг тарихий марказида қад кўтарган биринчи энг йирик парк бўлди. Паркнинг умумий майдони 10,2 гектарни ташкил қилади. 

Манбага кўра, бу якшанба паркка фақат таклифнома асосида кириш мумкин. 11 сентябрдан эса парк дарвозалари барча учун очилади.

 Суратлар манбаси: Артем Сизов/«Газета.Ru»