NASA коинот агентлиги мутахассислари одамзод учун исталган астероид тушишидан ҳам жиддийроқ хавф  борлигини айтишди. Гап супервулқон отилиши ҳақида кетмоқда. АҚШ коинот агентлигида айтилишича, бугунги кунда дунёда 20 га яқин супервулқон мавжуд. Бироқ улардан фақатгина биттасининг отилиши жамики тирик жонзот учун хавф солади.  

Олимларнинг фикрича, энг хавфли супервулқон АҚШдаги Еллоустоун  миллий боғидаги Еллоустоун  вулқонидир. Ўлчами тахминан 55 км га 72 км лик ўра қизиган магма билан тўлган. 

Вулқон отиладиган бўлса ундан чиқадиган магма 95 км дан каттароқ радиусдаги барча нарсани ёқиб юборган бўларди. Вулқон отилиши жараёнида чиқадиган чанг ва газлар дунёни “вулқон қишига” чўмдирарди. Бу ҳолат бир неча ўнлаб йиллар давом этиб, миллионлаб одамларнинг ҳалокатига сабаб бўларди.

NASA мутахассисларининг фикрича, ушбу фалокатнинг олдини олиш мумкин. Бунинг учун Еллоустоун  вулқони портлаш кучини хавфсизлантириш керак.