Шу йилнинг 7 сентябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи ҳамда меҳнатга лаёқатсиз ва ногирон бўлган 84 нафар фуқаролардан 6 нафарининг хонадонига ИИБ МФРБ ходимлари бориб, мобил воситалар ёрдамида уларга биометрик паспорт расмийлаштирилди. Бу ҳақда туман ИИБ вакили KUN.UZ’га маълум қилди. Хусусан, 

Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи 03.01.1983 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Сидоренко Станислав Сергеевичнинг яшаш жойига чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг янги турдаги биометрик паспортини расмийлаштириш учун умумий маълумотлар йиғиш базасига киритилиб, фотосуратга туширилди. 

Мирзо Улуғбек туманининг яна бир вакили, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш жойига чиқилиб Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг янги турдаги биометрик паспортни расмийлаштириш учун умумий маълумотлар базага киритилиб фотосуратга туширилди.

Шу каби ишлар Яланғоч ва Аҳмад Югнакий даҳалари, Миришкор кўчасида истиқомат қилувчи ногиронлар уйларига бориб, амалга оширилди.