Apple компаниясининг янги iPhone телефони фирма смартфонлари орасида энг қиммати бўлади, деб ёзмоқда Буюк Британиянинг The Telegraph нашри. У 12 сентябрь куни тақдим этилади.

Apple корпорациясининг бош пудратчиси Foxconn компанияси вакилининг сўзларига кўра, iPhone 8 "арзон бўлмайди". Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, янги iPhone минг доллар атрофида туриши мумкин. 7s ва 7s Plus моделлари арзонроқ нархда сотилади. Улар iPhone 7 ва 7 Plus қиймати — 782 ва 938 доллар атрофида бўлади, деб ёзади РИА Новости.

Нашрнингёзишича, Apple гаджетнинг 10 йиллиги муносабати билан мижозларини лол қолдиришни мақсад қилган. Унинг ташқи ўзига хослиги, олд панелда тўлиқ эгаллайдиган йирик экрани бўлади. Бу эса, Apple корпорациясига телефон ўлчамини ўзгартирмасдан экран ҳажмини йириклаштиришга имкон беради. Бундан ташқари, "уйга" тугмачаси ҳам бўлмайди.

Телефон юзни инфрақизил сканер билан таниш функциясига ҳам эга. Шундай экан, уни фойдаланувчи юзини сканлаш орқали смартфонни ишга тушириш мумкин бўлади. Шунингдек, смартфонда 3D камера ҳам бўлиши кутилаяпти. Газета маълумотларига кўра, iPhone 8 3 та: оқ, қора ва мисрангда ҳавола этилади. Шу билан бирга, "пушти тилларанг" қўшилиши мумкин.

Анъанага кўра, iPhone дизайни ҳар икки йилда ўзгаради. Дастлаб Apple янги кўринишдаги телефон ишлаб чиқаради, кейинги йили уни бироз модернизация қилади. Бироқ, бу йил компания бирданига 3 та телефонни намойиш этади. Булар: iPhone 7s, iPhone 7s Plus ва iPhone 8. Корпорация iPhone телефонларидан ташқари янгиланган Apple TV ва смартфонсиз ҳам ишлайдиган Apple Watch смартсоатларини ҳам намойиш этиши кутилмоқда.