Олмалиқ шаҳрида 2016 йилнинг декабрь ойидан 2017 йилнинг февраль ойига қадар бўлган вақт оралиғида, Наманган вилоятида яшовчи 1985 йилда туғилган Н.О. фирибгарлик йўли билан, Олмалиқ шаҳрида яшовчи, тадбиркор, 1977 йилда туғилган З.Д.нинг ишончини суиистеъмол қилиб, «1 ой ичида пластик карточкангиз ичидаги пулларини нақд пул қилиб бераман» – деб алдаб, ундан ичида 11.000.000 сўм пули бўлган пластик карточкасини олиб, қайтариб бермаган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар қилди.

Шунингдек, 1974 йилда туғилган Л.У.нинг 74.000.000 сўм,  1978 йилда туғилган Ю.К.нинг ичида 4.000.000 сўм пули бўлган пластик карточкасини юқоридаги каби важлар билан олиб,  шу кунга қадар қайтариб бермаган. 

Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормокда.