Инсон ўзини ёмон ҳис қиладиган ёки ҳаттоки ҳушини йўқотадиган оғир мия чайқалишларини аниқлаш осондир, бироқ сезиларсиз қолувчи кичикроқ мия чайқалишлари инсон организмига жиддий зарар етказиши мумкин. Смартфонлар учун яратилган янги дастур бу соҳада шифохонадан ташқарида мия чайқалишини аниқлашнинг энг яхши усулига айланди. Кўз қорачиғини сканерлайдиган мобил қурилма камерасини қўллаш эвазига энг кичик мия чайқалиши аломатларини ҳам аниқлаш имконияти пайдо бўлди.

Вашингтон университети таддқиқотчилари яратган бу дастур PupilScreen деб аталади ва қорачиғнинг ёруғликка реакциясини (қорачиғ рефлекси) кузатиш ёрдамида ишлайди. Бу усул бош мия жароҳатларини аниқлаш учун анчадан бери қўллаб келинади.

Корачиғ рефлекси жиддий жароҳатларни баҳолаш учун қўлланган бир пайтда, яқинда ўтказилган тадқиқотлар бу усул енгил мия чайқалишларини ҳам аниқлашга имкон беришини кўрсатди. Шу сабабли олимлар қуролланмаган кўз билан аниқлаб бўлмайдиган нуқсонларга қорачиғ рефлексини таҳлил қилишда смартфон камерасини қўллайдиган дастурни яратишди. 

Смартфондаги чақноқ қорачиғни қўзғатиш учун хизмат қилади. Дастур алгоритмлари эса ёруғлик сигнали берилишига қорачиғ ўз шаклини қандай ўзгартирганини аниқлайди. Тадқиқотчилар янги дастурни ҳам соғ, ҳам жароҳат олган 48 кишида синовдан ўтказишди. Улар дастурни қўллаб, бош мия жароҳатларини 100 фоизлик аниқлик билан ташхислашга эришдилар. 

Яқин ойларда олимлар кенгроқ клиник синовлар ўтказиш ва ҳозирча қўлланиши вақтида хонанинг ёруғ бўлишини талаб қиладиган технологияни яхшилаш устида ишлашни режалаштиришган.