Сурияда йирик фармацевтика заводининг иши тикланди, у жангарилар томонидан вайронага айлантирилганди, дея айтиб ўтди мажмуа эгаси Умар Айсуэти.

«Сурияда жанговар ҳаракатлар бошланиши ва жангариларнинг шу туманга келиши билан бизнинг ишлаб чиқариш жараёнимиз тўхтаб қолди, террорчилар заводни бузиб ташлашди, кўплаб ускуналар ёқиб юборилди. Биз 40дан ортиқ тиббий препаралар: таблеткалар, малҳам дорилар, эритмалар ва оғриқ қолдирувчи воситаларни ишлаб чиқарган эдик», - дея Айсуэтининг сўзларини келтиради РИА Новости.

Унинг таъкидлашича, Дамашқ яқинида жойлашган заводда «Сурия фармацевтикасининг келажаги ривожланмоқда».

Аввалроқ БМТда Сурия ҳукуматини зарин моддасини қўллаганликда айблашганди.