АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Буюк Британияга КХДР ва Ливия муаммосини муҳокама қилиш учун ташриф буюради. Бу ҳақда Қўшма Штатлар давлат департаменти хабар берди.

Ташриф 13-14 сентябрга мўлжалланган.

Таъкидланишича, Тиллерсон Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон билан учрашади.

«Давлат котиби шериклар билан қатор масалаларни муҳокама қилади. Улар орасида КХДР ракета дастури томонидан келаётган таҳдидга қарши курашиш учун босимни ошириш имконияти ҳам бор», - дейилади идора хабарида.

Аввалроқ КХДР АҚШни огоҳлантиргани хабар қилинганди.