АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони, БАА ва Қатар етакчиларини «Эрон таҳдидига» қарши курашиш учун бирдамликка чақирди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, Трамп Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд, БАА валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зайд Ал Наҳаён ва Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ал Таний билан телефон мулоқоти ўтказди.

«Президентнинг таъкидлашича, АҚШ ва араб шериклар ўртасидаги бирдамлик Эрон таҳдидига қарши курашиш учун керак», - дейилади хабарда.

Шунингдек, Трамп терроризм билан курашиш муҳим эканини ҳам маълум қилган.

Аввалроқ Саудия Арабистони Қатар билан мулоқотдан бош тортгани хабар берилганди.