АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз, БАА валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Ал-Наҳаён ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ал-Таний билан телефон орқали музокараларда ўз суҳбатдошларини Қатар атрофидаги инқирозга ечим топишга чақирди.

Оқ уй баёнотида айтилишича, АҚШ президенти Қўшма Штатларнинг араб иттифоқчилари ўртасидаги бирдамлик минтақада барқарорликни ўрнатиш ва Эрон таҳдиди билан курашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтган.

«Президент Ар-Риёддаги саммит иштирокчи мамлакатларини унда қабул қилинган қарорларга риоя этишга чақирди», - дейилади баёнотда.

Аввалроқ Трамп араб давлатларига Эрон бўйича чақириқ билан чиққани хабар берилганди.