Туркия ва Қозоғистон 590 миллион долларлик инвестиция келишувларини имзолади, деб хабар бермоқда Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати.

Қозоғистоннинг Анқарадаги элчихонаси саъй-ҳаракатлари билан тайёрланган келишувлар қурилиш моллари, машинасозлик, кимё саноати, металлургия ва энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган.

Ҳужжатлар «Казах Инвест» миллий компанияси ва Туркиянинг "Чалик", "Йилдирим", Yıldızlar SSS ҳолдинглари, Agrobest компаниялар гуруҳи ўртасида имзоланди.

Қайд этилишича, Туркиянинг Қозоғистон иқтисодиётига киритган сармоялари 2,1 миллиард долларни ташкил этади.