Turkish Airlines (THY) 2023 йилгача дунёнинг энг яхши авиакомпаниялари бешталигига кирмоқчи. Бу ҳақда авиакомпаниянинг Марказий Европадаги савдолар бўйича директор ўринбосари Фотиҳ Жигал авиакомпаниянинг Швейцария бозорида фаолият юритаётганининг 50 йиллиги нишонланишида айтиб ўтди. 

Жигал Швейцария авиакомпания учун муҳим эканлигини айтиб ўтган.

“Швейцарияда бизнинг ватандошлар яшайди, турк компаниялари ишлайди. THY Швейцарияга ҳафтасига 64 та рейс амалга оширади, йиллик йўловчи оқими эса 700 минг кишини ташкил қилади. Компания самолётлари Швейцариядан Африка, Яқин Шарқ давлатлари, Ҳиндистон яриморолига ва Жанубий Америкага рейслар амалга оширади”, деб айтди Жигал. 

Turkish Airlines’нинг самолётлари Швейцариянинг Цюрих, Женева ва Базель шаҳарларидан ҳар соатда бир марта Истанбулга рейс амалга оширади. Бунинг эвазига Швейцариядан Туркиянинг исталган қисмига қисқа муддатларда етиб олиш мумкин.

“2023 йилгача белгиланган устувор вазифалар доирасида биз йўловчилар ташиш бўйича Европанинг етакчи авиакомпаниясига айланишимиз мумкин. 2017 йил натижаларига кўра, компания, тахмин қилинишича, миллий авиакомпаниялар ва тўлиқ хизматлар пакетини таклиф қилувчи авиакомпаниялар орасида ўриндиқлар сони бўйича Европа етакчисига айланади. Easyjet ва Ryanair авиакомпанияларидан кейин биз бу кўрсаткич бўйича 3-ўринни эгалламоқдамиз”, деб айтган Жигал.