Италия А сериясининг 3-туридан ўрин олган учрашувлардан бирида «Ювентус» «Кьево»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида меҳмонлар вакили Хетемай автоголи билан мезбонларга кўмаклашиб юборган бўлса, иккинчи бўлимда Гонсало Игуаин ва Пауло Дибала томонидан киритилган голлар туринликларнинг йирик ҳисобда ғалаба қозонишига замин яратди.

Ушбу ғалабадан кейин «Ювентус» ҳисобидаги очколар сони 9тага етди ва жамоа турнир жадвалида якка пешқадамга айланиб олди.

Италия А серияси, 3-тур

Ювентус – Кьево 3:0 (1:0)
Голлар: 
Хетемай (17, автогол), Игуаин (58), Дибала (83).
Ювентус: Шченсни, Лихтштайнер, Бенатия, Ругани, Асамоа, Стураро (Бернардески, 76), Пьянич, Матюиди, Дуглас Коста (Дибала, 54), Игуаин, Манджукич (Бентанкур, 83).
Кьево: Соррентино, Каччаторе, Дайнелли, Гамберини, Гобби, Кастро, Радованович, Хетемай (Ригони, 68), Бирса, Инглезе (Лерис, 76), Пуччарелли (Пеллиссье, 66).
Огоҳлантиришлар: Хетемай (22), Манджукич (52), Матюиди (79).