«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри туринликлар ҳужумчиси Пауло Дибаланинг имкониятларига юқори баҳо бериб ўтди.

«Барселона» мени ва Дибалани хоҳлаганди? Бу менга қизиқ эмас. «Ювентус»да бахтлиман ва шу йўлда давом этишни истайман. Бу мавсумда скудеттони ютиши мумкин бўлган тўртта жамоа мавжуд.

Дибала жуда яхши, фантастик футболчи. Улар \Неймар билан бирга Месси ва Роналду фаолиятини тугатгач, дунёнинг энг яхши футболчиси унвони учун кураш олиб боришади. Таркибимизда шундай футболчининг бор экани омадимиз, албатта», — деган мураббий Premium Sport хабарида.