WBA, IBF ва IBO версиялари бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Энтони Жошуа келгусида қандай жангни ўтказишни орзу қилиши ҳақида сўзлаб берди.

“Мен кексайганимда эслай оладиган жанг ўтказмоқчиман. Мен Африкада жанг ўтказиш ниятидаман. Муҳаммад Али рекордлар ўрнатган ва трендлар пайдо қилган одам бўлган. Унинг ишини такрорлаш ажойиб бўларди”, деб айтган Жошуа.

1974 йил 30 октябрда Конго пойтахти Киншаса шаҳридаги 20 май номидаги стадионда Али ва Жордж Форман ўртасида афсонавий жанг бўлиб ўтган. Ўша жангни Али 8-раундда нокаут билан ютган.

Аввалроқ Жошуа 28 октябрда болгариялик Кубрат Пулевга қарши жанг ўтказишини тасдиқлаганди.