Англия Премьер-лигасининг 4-турида «Бёрнли» «Кристал Пэлас»ни қабул қилиб, кичик ҳисобдаги ғалабага эришди.

Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ Крис Вуд рақиб дарвозасини ишғол қилди ва бу гол ўйинда ягона бўлиб қолди.

«Кристал Пэлас» АПЛ стартидаги 4 учрашувда ҳам мағлуб бўлди — бунгача Франк де Бур шогирдлари «Ҳаддерсфилд Таун», «Ливерпуль» ва «Суонси»га мағлуб бўлган ва бу учрашувларда битта ҳам гол урмаганди. Бу эса премьер-лига тарихидаги антирекорд ҳисобланади.

Бу натижадан кейин Англия чемпионати турнир жавдалида «Бёрнли» 7 очко билан еттинчи ўринда, «Кристал Пэлас» эса энг қуйи ўринларда қолмоқда.

Англия чемпионати
4-тур
Бёрнли – Кристал Пэлас 1:0
(1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 3 Вуд.
Бёрнли – Хитон (Поуп, 36), Уорд, Лоутон, Тарковски, Ми, Гудмундссон, Корк, Брэйди, Дефур (Вествуд, 82), Вуд, Воукс (Барнс, 64).
Кристал Пэлас – Хеннесси, Фосу-Менса, Дэнн, Уорд, Кабай, Панчон, Ли Чун Юн (Лумека, 65), Макартур (Ридевалд, 81), Таунсенд, Шлупп, Бентеке.
Огоҳлантиришлар: Брэйди (34), Бентеке (75).