Amazon'да Ҳарри Поттер ҳақидаги интерактив китоб сотувга чиқди. Kindle компаниясининг ноёб нашрини шунингдек iOS ва Android учун юклаб олиш ҳам мумкин, дея хабар беради Elle.

Ҳарри Поттернинг кўплаб мухлислари Хогвартсда сотилган бундай газеталар - анимацион тасвирлар ва "жонли" сарлавҳалар ҳақида орзу қилишган. Бироқ реал ҳаётда бундай нашр тез орада пайдо бўлмайди. 

Бироқ Жоан Роулинг ижоди мухлислари "Поттериана"га янада чуқур кириб боришлари учун Kindle электрон китоблар сериясининг биринчи қисми бўйича ноёб нашрни намойиш қилди. У ажойиб анимациялаштирилган тасвирлар ва деталлар билан безатилган. Ўқувчи Квиддич ўйини, учар бойўғли, ҳаракатланувчи гоблинлар, Хогвартс оловлари ва кўплаб бошқа ҳодисаларни кузатиши мумкин. 

Kindle in Motion функцияларини FireWire планшетларида, шунингдек iOS ва Android учун бепул Kindle иловаларида кўриш мумкин.