Ўзбекистонда сўнгги йилларда илм талабида бўлган ёшлар сони ортиб бормоқда. Қувонарли жиҳати шундаки, янги авлод вакиллари талаба бўлишдек мартабага бир эмас, бир неча бора эришиш бахтига муяссар бўлмоқда. Шулардан бири, 1998 йил Бухоро шаҳрида туғилган Достон Шукуровни эътироф этиш мумкин.

У 2017/18 ўқув мавсумида ўтказилган қабул имтиҳон натижаларига кўра, Тошкентдаги Вестминистер халқаро университети, Инҳа университети ҳамда Тошкент Молия институтида талабаликка тавсия этилди.

Шунингдек, хорижий тилни билиш даражасини аниқлаб берувчи IELTS сертификати бўйича 7.5 баллни қўлга киритган суҳбатдошимизга Вестминистер ва Инҳа университетларининг Тошкентдаги муассасалари томонидан грант кўринишидаги имтиёзлар таклиф этилган.

Қуйидаги лавҳа орқали Достонбекнинг муваффақиятли юришларида қандай тўсиқ ва шароитларга дуч келгани, таълим олишга бўлган интилиши нималар асосида пайдо бўлишини ҳикоя қилиб берган, бугунги кун замонавий ўзбек ёшининг фикри билан танишиб чиқишингиз мумкин.