Бугун, 10 сентябрь куни Тошкентнинг Амир Темур хиёбонида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарлар профилактикаси бош бошқармаси томонидан таянч пунктлари профилактика инспекторларининг тантанали қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда тадбирда иштирок этган KUN.UZ мухбири хабар беради.

Шу куни 150 нафар инспекторга имтиёзли равишда берилаётган шахсий автомашиналар калити ҳамда хизмат уйлари топширилди. 

Маросимда ҳукумат аъзолари, Вазирлик раҳбарияти, давлат бошқарув органлари, жамоатчилик вакиллари, профилактика инспекторларининг оила аъзолари ва яқинлари иштирок этишди.

Қасамёд қабул қилиш маросими якунланганидан сўнг, Вазирлик раҳбарлари табрик учун сўзга чиқишди. 

Маросим сўнгида барча инспекторларга енгил машина калитлари тантанали равишда тақдим этилди. Шунингдек, Президентимизнинг 2017 йил 20 апрелдаги қарорига мувофиқ, профилактика инспекторларига ўзлари хизмат қилаётган ҳудуддан оила аъзолари билан яшаши учун хизмат уйлари ҳам ажратилди. 

Маросимдан тайёрланган махсус фоторепортажни томоша қилинг.