iOS 11'нинг якуний версияси релизига уч кун қолганда хакерлар тармоқда «Golden Master» версиясининг дастурий таъминотига ҳавола тақдим этишди. Бу версия кўп ҳолатларда 12 сентябрь куни намойиш қилинадиган якуний версияга мувофиқ келмоқда. Шунга қарамай, уни ҳозирданоқ юклаб, ўрнатиб олиш мумкин. Бирйўла қандай янгиликлар борлигидан воқиф бўласиз, дейилади Hi-Tech'да.

«Golden Master» нима?

«Golden Master» — компания расмий релиз олдидан такомиллаштираётган дастурий таъминотнинг якуний версияси. Агар унда қандайдир фатал хатолар аниқланмаса, айнан у янги расмий якуний версия бўлади. Барча майда камчиликлар келгуси версиялар ва янгиланишларда тўғирланади. Ягона чеклов - дастурий таъминотни фақат iTunes орқали ўрнатиш мумкин. Бунинг учун қурилмангиз учун дастурий таъминотни юклаб олинг ва iTunes'да "Янгилаш" ёки "Қайта тиклаш"ни танланг. Ҳар эҳтимолга қарши қурилмани бэкап қилишни унутманг.

Дастурий таъминотда қандай янгиликлар?

iOS 11'нинг якуний версиясида кўп янгиликлар аниқланди, гап айнан операцион тизимнинг ўзи ҳақида эмас, Apple'нинг ҳали эълон қилинмаган маҳсулотларида. Масалан, компания янги симсиз Air Pods қулоқчинларини, шунингдек LTE орқали қўнғироқларни амалга ошира олувчи учинчи авлод Apple Watch соатларини тайёрлаётгани маълум бўлди. Бу гаджетлар 12 сентябрь куни iPhone 8 билан бирга тақдим этилиши кутилмоқда.

iPhone 8'га келадиган бўлсак, дастурий таъминот таҳлилидан кейин қуйидагилар аниқланди: янги iPhone портретлар учун янги вспишка, True Tone дисплейи ва юздан таний олувчи Face ID тизими билан таъминланади. Тизим фойдаланувчининг қачон қурилма экранига қарашини аниқлаб, уни ўчирмайди.