Пуэрто-Рико аҳолисининг аксарияти деярли бир ҳафтадан бери сув ва электр энергия таъминотисиз қолган. Пуэрто-Рикода истиқомат қилувчи Мария Кузина РИА "Новости"га шу ҳақида хабар берди.

"Биз уйдан чиқмадик. Менинг кичик фарзандим бор. Шамолнинг товуши самолёт двигателининг шовқинини ёдга солади", - дейди аёл. 

Унинг сўзларига кўра, жуда кўп одамлар электр таъминотисиз қолган.

"Энг даҳшатлиси, инфратузилманинг қай даражада бузилгани эмас, унинг буткул тўхтаб қолганида. Уч миллион киши сувсиз қолди, 1.5 миллиони эса - электр энергиясиз. Сешанба кунидан буён на униси, на буниси бор бизда", - дейди Кузина.

"Ирма" довули Атлантикадаги сўнгги ўн йилликдаги энг кучли довул деб аталмоқда. 20 дан зиёд киши унинг қурбонига айланиб улгурди. Шанба куни "Ирма"нинг шиддати максимал бешинчи даражадан учинчигача пасайгани маълум қилинган эди. Бироқ бугунги хабарларда унинг тўртинчи даражага кўтарилгани қайд этилган.