Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин водород бомбасининг синовдан муваффақиятли ўтказилишида ўз ҳиссасини қўшган ядрочи олимларни қабул қилди. У қабул давомида мамлакат ядро кучларини мукаммаллаштириш учун ҳаракатларни сусайтирмасликни буюрди.

Ким Чен Ин олимларга ва техник мутахассисларга ядро кучларини мустаҳамлаш учун тадқиқот ишини кенгайтиришга кўрсатма берди. Шимолий Корея етакчиси “мустақил иқтисодиёт, олимлар жамоаси, армия ва халқ эвазига чучхе ғоялари инқилоби ғалаба қозониши муқаррардир” деб ишонч билдирди.

Қабул Шимолий Корея ташкил топганининг 69 йиллиги шарафига 9 сентябрда уюштирилди.

Шимолий Корея 3 августда қитъалараро баллистик ракеталарни жиҳозлаш учун мўлжалланган водород жанговар зарядини синовдан муваффақиятли ўтказганини маълум қилганди. Бу Шимолий Кореянинг 6-ядро синови бўлган.