Россия ва Саудия Арабистони икки давлат тадбиркорлари учун виза тартибини енгиллаштиришга келишиб олишди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди. 

Лавров бу ҳақда саудиялик ҳамкасби Одил ал-Жубайр билан музокаралар якунларига кўра маълум қилди. 

Унинг айтишича, Москва ва Ар-Риёдда барча даражаларда мунтазам сиёсий мулоқотни кўпайтиришга умумий қизиқиш бор.

Лавровнинг қўшимча қилишича, томонлар маданий ва гуманитар алмашувларни фаоллаштириш, барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришда кўмаклашишга келишиб олишган.