Англия чемпионатининг 4-тури доирасида яна бир учрашув «Ньюкасл Юнайтед» ва «Суонси Сити» ўртасида кечди. Суонсидаги «Либерти» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 76-дақиқасида Жамал Ласcеллс ғалаба голига муаллиф бўлди.

Шу тариқа, «Ньюкасл Юнайтед» қаторасига иккинчи турда ғалаба қозонмоқда. Жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитес бироз олдинроқ жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказгани туфайли бу учрашувда иштирок этмади. 

Эндиликда «Ньюкасл Юнайтед» 6 очко жамғарган ҳолда 10-ўринда, «Суонси Сити» эса 4 очкоси билан 15-ўринда жойлашган.

Англия чемпионати, 4-тур
Суонси – Ньюкасл 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 76 Ласселс.
Суонси – Фабианьски, Фернандес, Ольссон, Нотон, Моусон, Фер, Клукас, Кэрролл (Нарсинх, 86), Саншеш (Бони, 69), Айю, Абрахам.
Ньюкасл – Эллиот, Ласселс, Гамес, Манкильо, Кларк, Мерфи (Атсу, 59), Мерино, Хэйден (Диаме, 69), Ритчи, Перес, Хоселу (Гэйл, 78).
Огоҳлантиришлар: Хэйден (8), Нотон (48), Ритчи (49), Фер (80), Гэйл (87).