Остонада янги ўқув йилида 73 минг ўқувчи бепул иссиқ овқат билан таъминланади. Бу мақсадда маҳаллий бюджетдан 3,5 млрд танга ажратилган. Бу ҳақда nur.kz хабар бермоқда.

“Пойтахтнинг 84 та таълим муассасасида бошланғич синфларнинг барча ўқувчилари бепул овқат билан таъминланадилар. Бундан ташқари, 5-11-синфларда таълим оладиган кам таъминланган оилалар фарзандлари ва етим болалар ҳам бепул овқатланадилар”, деб айтган Остона ҳокимияти таълим бошқармаси вакили Асем Усенова.

Унинг айтишича, Остона мактаблари ошхоналарида  26 нафар хусусий тадбиркор фаолият юритади. Янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш давомида барча мактаблар ошхоналари жорий ва капитал таъмирдан чиқарилган.