Озарбойжон мьянмалик қочқинларга инсонпарварлик ёрдамини йўллади. Бу ҳақида мамлакат президенти Илҳом Алиев баёнотига асосланиб, РИА "Новости" хабар берди

"Биз мусулмонларга қарши амалга ошириладиган жиноятларни, хусусан, яқиндагина Мьянмада рўй берган ҳодисалар, оммавий қирғин ва зўравонликни кескин қоралаймиз", - деди Алиев Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг фан ва технологияларга бағишланган саммити давомида сўзга чиқар экан. 

Илҳом Алиев халқаро ташкилотлар, жаҳон ҳамжамияти, шунингдек сиёсий ва диний етакчиларни Мьянмадаги муаммони ҳал қилиш учун қарорлар қабул қилишга чақирди. 

"Шуни қайд этмоқчи эдимки, 8 сентябрь куни роҳингья қочқинларига Озарбойжон томондан 100 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари йўлланди", - деди Алиев.