Рим папаси Франциск Колумбияга сафари вақтида автомобилининг кескин тўхташи оқибатида жароҳат олди.

La Repubblica нашрининг маълум қилишича, воқеа Картахена шаҳри марказида папа машинаси уни қутлашга йиғилган оломон ўртасидан ўтаётганда юз берган.

Машина оломонни кесиб ўтаётганда кескин тормоз олиши оқибатида понтифик юзини уриб олган. Бунинг оқибатида унинг чап қоши ёрилган ва чап кўзи остида мўматалоқ пайдо бўлган. 

Таъкидланишича, папага тиббий ёрдам кўрсатилган.