Агар атрофдаги ҳодисаларни таҳлил қилиб, рационал фикрга келинса, кўп муносабатларнинг воситаси (мақсади эмас) пулга айланиб қолганини сезиш қийин эмас. Сифатли тиббий муолажа, оила даврасида тўкин дастурхон атрофида тўпланиш ҳам, малака ва билимни эгаллаш ҳам пулнинг воситачилигига боғланиб қолган. Агар шу рост бўлса, унга эгалик қилишнинг осон йўли борми? Албатта, қонунбузарлик қилмай, ҳалол йўл билан топилажак пулнинг баракаси улуғ, шунингдек, хонадонингизга файз олиб киради.

Қуйидаги лавҳа орқали бирмунча пул топишнинг энг осон йўли ҳамда моҳияти билан танишасиз. Ўйлаймизки, қисқа дақиқали лавҳани томоша қилганингиздан сўнг, пул топишнинг йўлларига эътиборли, бошқа нуқтадан қарашга одатланасиз.