Атиги икки йил ичида олти кийим ўлчамига семириб кетган қиз ниҳоят унга нима бўлаётганини билишга муваффақ бўлди. Маълум бўлишича, икки йил давомида унинг ичида киста ўсиб келиб, ҳозир унинг оғирлиги 12 килограммга етган. 

Фото: life.ru

Ўтган ойда 22 ёшли Лиа Стаффорд қорнидаги оғриқлардан шикоят қилиб, шифокор ҳузурига борган, бироқ шифохонада хавотирга ўрин йўқлиги айтилиб, қизни уйига қайтариб юборишган. The Sun'га кўра, бундай жавоб қизни қониқтирмаган ва у бошқа шифохонага борган - у ерда қиз УТТ текширувидан ўтказилиб, қорнида тарвуз ҳажмига тенг киста аниқланган. Шифокорлар қизнинг танасидан 10,5 литр суюқлик чиқариб, кистанинг тухумдонлар ва пешоб тизимига босим ўтказаётганини айтишган, бу эса қизнинг ҳаётини хавф остига қўяди.

Фото: life.ru

Лиа ғазабга келиб, шундай катта ҳажмдаги кистани кўрмаган биринчи шифохона ходимларига жанжал уюштирди, зеро энди қизнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун унинг бир тухумдонини олиб ташлашга тўғри келади. Лиа етказилган зарарни қоплаш мақсадида Честерфилд қироллик госпиталини судга берди. Госпиталь раҳбарияти батафсил текширув ўтказилгунга қадар воқеага изоҳ беришдан бош тортди.