Сайтимиз ижодкорлари томонидан мамлакатимиз ва жаҳонда рўй берган энг муҳим ва аҳамиятга молик воқеа-ҳодислар таҳлилига бағишланган кўрсатув эътиборингизга ҳавола этиб борилмоқда. «7 КУН» лойиҳасининг учинчиси тайёр бўлди.

Асосий мавзу тижорат банкларимиз юридик ва жисмоний шахслардан чекланмаган миқдорида хорижий валюта харид қилиши ва сотилишига бағишланган. Маълумки, Марказий банк 5 сентябрдан расман 1 АҚШ долларининг сўмдаги курсини 8100 сўм миқдорида белгилади. Тижорат банклари долларни 8000 сўмдан олиб, 8150 сўмга сотишмоқда.

Таҳлилий кўрсатувда, шунингдек, ҳафта давомида рўй берган қуйидаги воқеа ва ҳодисалар таҳлил этилган:

- Улкан ўзбек палови Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олди.

- Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюрди: Ўзбекистон Қамбар ота ГЭСни Қирғизистон билан бирга қуради.

- Кучишлатар тизимидаги вазирликларимиз раҳбариятида ўзгариш рўй берди.

- Мухлислар Шаҳрам Ғиёсовни «жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси», деб топишди

- Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолди.

- Фаттоҳ Шодиев фонди Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилди

- Нурафшон шаҳрининг видео лойиҳаси тақдим этилди

- Чиройли авторақамлар аукциони: Тошкент ва вилоятлар учун рақамларнинг нархлари маълум қилинди

- Шавкат Мирзиёев Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлади

- «Нархоз»ни танқид қилган депутат Термиз университетига ректор этиб тайинланди

Ўтган сафаргидек, бу сафар ҳам журналистлар Хуршид Далиев ва Алишер Рўзиохунов олиб боришган.

«7 КУН» лойиҳасини Youtube видеопорталидаги каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.