Франкфурт автосалони жорий йилда жуда кўплаб сюрпризлар тайёрламоқда. Ҳаммасидан ҳам Япониянинг Aspark компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва икки сонияда соатига 100 километр тезликка чиқиши мумкин бўлган Owl гиперкари ажралиб турибди.

Японлар яна ўз репертуарида. Жаҳонга машҳур концернлар баландпарвоз баёнотлар бераётган бир пайтда, улар сайёранинг энг тезкор автомобилларини осонлик билан ортда қолдириб кетиши мумкин бўлган машиналарни чиқармоқда.

Фото: Trendymen

Қайд этилишича, машҳур Dodge Challenger SRT Demon’га соатига 100 километр тезликка чиқиш учун 2,3 сония етарли бўлса, жуда ҳам қиммат турувчи Bugatti Chiron бунга 2,4 сония сарфлайди. Японларнинг киперкари эса электр куч қурилмаси ва магнийли қотишмадан тайёрланган ғилдирак дискларига эга бўлади – ҳозирча бошқа ҳеч нарса маълум эмас.

Фото: Trendymen

Owl ташқи кўриниши худди бош лойиҳачи Бэтменнинг ашаддий мухлисидек тасаввур уйғотади. Автомобиль кузови бутунлай углеродли толадан тайёрланган. Шуниси қизиқки, Aspark гиперкарни серияли ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.