10 сентябрда Австрияда микроавтобус кўприк устунига урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 3 киши жароҳат олди. Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокат қурбонлари орасида болалар ҳам бор. Омон қолганлар оғир жароҳатлар билан воқеа жойидан вертолётларда олиб кетилганлар. 

Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, йўл-транспорт ҳодисаси Вена атрофидаги Хайлигенкройц коммунаси яқинидаги автобанда юз берган. Баъзи маълумотларга кўра хорижий рақамларга эга бўлган микроавтобус йўл четидаги тўсиққа урилиб, сўнгра кўприк устунига бориб урилган.