Хитой Халқ Республикаси ички биржаларда биткоинлар ҳамда бошқа криптовалюталар билан савдо қилишни тақиқлаш ниятида. Бу ҳақда Bloomberg манбаларга асосан хабар бермоқда.

Манбаларнинг аниқлик киритишича, Хитой ҳукуматида биржадан ташқари келишувларни тўхтатиш бўйича режалар йўқ. 

«Савдолар ҳажми пасаяди. Эски фойдаланувчилар аввалгидек савдо қилишади, бироқ янги фойдаланувчиларнинг кириш бўсағаси ҳозирда жуда баланд. Бу, албатта, Хитойда криптовалюталар ривожини секинлаштиради», - деди FBG Capital вакили Чжоу Шуодзи.

Аввалроқ ШҲТ бош котиби ягона криптовалюта ва ташкилотнинг жаҳондаги ўрни ҳақида фикр билдирганди.