Бир неча кун аввал Германиянинг BMW автомобилсозлик компанияси 5 метрлик X7 кроссоверини намойиш қилган эди. BMW ниҳоят 6 ўриндиқли 3 қаторли йирик йўлтанламас ишлаб чиқаришга қарор қилгани қувонарли, албатта. Тўғри, ҳозирча, у концепт, бироқ унинг серияли намунаси келаси йилда пайдо бўлиши кутилаяпти. Айтиш мумкинки, тайёр йўлтанламас прототипдан унчалик ҳам фарқ қилмайди. Хўш, янги модель автомобиль бозорида қандай машиналар билан харидорлар ишончи учун куч синашишига тўғри келади? Даставвал, қисқача BMW X7 ҳақида. 

BMW X7

Фото: motor.ru

Прототипнинг тўлиқ номи BMW Concept X7 iPerformance деб номлаанган. У гибрид агрегат, 23 дюймли дисклар, 12,3 дюймли электрон ускуналар панели ва ички ўрнатилган диодли панорамали томга эга. Унинг техник хусусиятлари борасида маълумотлар мавжуд эмас. Аммо, узунлиги – 5020 мм ва ғилдираклар базаси – 3100 мм экани аниқ.

Фото: motor.ru

Салонда 3 қатор ўриндиқлар жойлаштирилган. Ҳар бирига алоҳида мультимедиа тизими ўрнатилади. Маҳаллий тармоқ орқали маълумотларни алшмашиш имконияти ҳам тақдим этилади. Мусиқа, сурат, сайтларга ҳаволалар бир экрандан иккинчисига узатилади. Ресторан манзилини эса, электрон почтадан навигация тизимига юбориш ҳам мумкин. 

Lexus LX

Фото: motor.ru

Энг катта «Лексус» ҳам 6 ўрин ва 3 қаторли ўриндиқга эга бўлиб, чарм ва ноёб ёғоч билан ишлов берилган. Йўлтанламаснинг 367 от кучига эга бензинли 5.7 л V8 ёки 272 от кучига эга 4.5 л V8 моторли намунасига буюртма бериш мумкин. 

Фото: motor.ru

Орқа қаторда иккита 11,6 дюйм экранли бир-биридан мустақил мультимедиа тизими мавжуд. Олдинда каттагина совутиладиган бўлинма ва қиммат Mark Levinson мусиқа жиҳозлари ўрнатилган.

Infiniti QX80

Фото: motor.ru

Infiniti компаниясининг энг йирик йўлтанламасида 7 та ёки саккизта ўриндиқ жойлаштирилади. Унинг куч агрегати 405 от кучига эга 5.6 л V8 мотори бўлиб, 7 диапазонли автоматик узатмалар қутиси ёрдамида машинани ҳаракатга келтиради. У 7,5 сонияда «юз»га чиқа олади. 

Фото: motor.ru

Энг орқа ўриндиқларига DVD-мультимедиа тизими, 7 дюймли экранлар, бир жуфт симсиз қулоқчин тақдим этилади. Иқлим назорати ва ўриндиқларни иситиш ҳам ёддан кўтарилмаган. 

Mercedes-Benz GLS

Фото: motor.ru

Германия автомобилсозларининг яна бир вакили йирик «Мерседес» –X7 прототипидан ҳам каттароқдир. У 249 от кучига эга 3.0 л V6 дизель мотори, 333 ва 455 от кучига эга бензинли двигателлар билан таклиф этилмоқда. Бундан ташқари, кучайтирилган GLS 63 намунаси 585 от кучли 5.5 л V8 агрегатга эга бўлади. 

Фото: motor.ru

Модель жиҳозларига учинчи қатор ўриндиқлари, орқа ўриндиқларни иситиш ва мультимедиа тизими ҳам киради. 

Lincoln Navigator

Фото: motor.ru

Американмен «Навигатор» йўлтанламаси 456 от кучига эга бўлиб, 3,5 л жуфт-турбо мотор билан 10 босқичли автоматик узатмалар қутисида ҳаракатланади. Унга проекция дисплейи, атрофни намойиш қилувчи камера (360 даража), адаптив круиз назорати, уқаловчи олд ўриндиқлар. 

Фото: motor.ru

Иккинчи қаторда 2 та 10 дюйм экранли кўнгилочар тизим жойланган. Умуман, салонда 6 та USB-тирқиш, 4 та 12 вольт ва битта 110 вольтли розетка ҳам бор.

Cadillac Escalade

Фото: motor.ru

Escalade моделини узунроқ ёки калтароқ намунаси мавжуд. Йўлтанламасга фақат битта 409 от кучли, 6,2 л ҳажмли мотор ўрнатилади ва АУҚ воситасида автомобиль ҳаракатланади. 

Фото: motor.ru

Иккинчи қаторида 2 та алоҳида ўриндиқ бўлиб, тирсак қўйгичли ва ўринни иситиш тизимига эга. Учинчи қатордаги ўриндиқлар электрузатма ёрдамида йиғилади. Мультимедиа тизимига 9 дюймли экран (узунроғида 2 та дисплей), Blu-Ray қурилма ва 2 та симсиз қулоқчин киради.