Флориданинг баъзи ерларида сув сатҳи 2,5 метрга кўтарилди, деб хабар бермоқда CNN.

Шаҳарнинг энг катта зиён кўрган туманларидан кишиларни хавфсиз жойга кўчириш ишлари давом эттирилмоқда.

АҚШ довуллар ҳақида огоҳлантириш Миллий маркази Флорида аҳолисини ҳаёт учун хавфли бўлган сув тошқинлари ҳақида огоҳлантирди. Улар «Ирма» довули сабаб юзага келиши мумкин.

Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп эса Флорида ҳудудида йирик табиий офат режимини эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Аввалроқ «Ирма» довули Флоридага ёпирилгани хабар қилинганди.