Хитой Халқ (Марказий) банки миллий валюта – юаннинг АҚШ долларига нисбатан курсини 0,05 фоизга мустаҳкамлади. Бу 2016 йил май ойидан бери илк маротаба амалга оширилмоқда. Халқ банки маълумотлари шундай дейишга асос бўлмоқда, деб хабар қилади РИА Новости. 

МБ 11 сентябрь куни юаннинг долларга нисбатан алмаштириш курсини 6,4997 пунктда тўхтатди. Бу ўтган ҳафта жума кунида қайд этилган фиксингдан 35 пункт пастдир. Ўшанда юань курси 6,5032 ни ташкил этган эди. Хитой МБ 11 та савдо сессияси давомида миллий валюта курсини мустаҳкамламоқда. 

ХХР бош вазири Ли Кэцян йил бошида айтганидек, Хитой ташқи савдога туртки бериш учун юанни девальвация (қадрсизланиши) қилишга интилмайди.